18:05 / 12.02.2019
3 861

АГМК «Истиқлол» устидан иродали ғалабани қўлга киритиб, кейинги босқичга чиқди

АГМК «Истиқлол» устидан иродали ғалабани қўлга киритиб, кейинги босқичга чиқди
Осиё чемпионлар лигасининг 2-саралаш босқичидан ўрин олган «АГМК» – «Истиқлол» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «ОКМК» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув дебютида олмалиқликлар тезкор гол ўтказиб юборишди. Жарима майдони ичидаги тартибсизликдан Муҳаммаджон Раҳимов унумли фойдаланиб ҳисобни очди.

Шундан сўнг майдон эгалари ташаббусни қўлга олишди ва рақиб дарвозаси олдида кучли босимни ҳосил қилишди. Қатор ҳужумлар 25-дақиқада ўз самарасини берди, Дилшод Жўраев жарима майдонига ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошлашди, тожиклар эса ўз омадларини қарши ҳужумдан қидиришди. Бироқ меҳмонлар стандарт вазиятни голга айлантиришди. Жарима зарбасидан узатилган тўпни Жалил Кимсанов боши билан дарвозага аниқ йўналтирди.

72-дақиқада ҳамюртларимиз яна ҳисобни тенглаштиришди. Жасур Ҳасанов томонидан узатилган тўпни Санъат Шихов боши билан дарвозага жойлади. 78-дақиқада мезбонлар учинчи голни уришди, яна Ҳасанов чап қанотда фаоллик кўрсатди ва икки футболчини алдаб ўтган ҳолда жарима майдонига узатмани амалга оширди, у ерда Жасур Ҳакимов боши билан дарвозани ишғол қилди. Орадан кўп вақт ўтмай Зафар Полвонов ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди, унинг голи ҳам бош билан киритилди.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари плей-оффнинг кейинги босқичига йўл олишди. Энди сафарда АГМК Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клубига қарши ўйнайди.

ОЧЛ, саралаш босқичи
АГМК Ўзбекистон – «Истиқлол» Тожикистон 4:2 (1:1, 3:1)
Голлар:
0:1 – 2 Раҳимов, 1:1 – 25 Жўраев, 1:2 – 62 Кимсанов, 2:2 – 72 Шихов, 3:2 – 78 Ҳакимов, 4:2 – 81 Полвонов.
АГМК: 45. Акбар Тўраев, 4. Миржамол Қосимов (15. Жасур Ҳакимов, 68), 5. Дилшод Жўраев, 8. Санат Шихов, 9. Зафар Полвонов, 11. Зохир Пиримов (21. Ғуломхайдар Ғуломов, 68), 19. Жасур Ҳасанов, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 31. Саъдулло Раҳматов, 33. Сардор Раҳмонов, 44. Бобур Йўлдошев.
«Истиқлол»: 22. Стосич Никола, 4. Бахтиёр Қаландаров (2. Жалил Кимсанов, 18), 5. Искандар Жалилов, 7. Миҳайло Сакич, 10. Алишер Жалилов, 11. Муҳаммаджон Раҳимов, 17.Паншанбе Эҳсоний, 18. Фатҳулло Фатҳуллоев (13. Нозим Бобожонов, 85), 19. Ахтам Назаров, 20. Амирбек Жўрабоев (28. Камрон Турсунов, 81), 21. Алексуй Варин.
Огоҳлантиришлар: Раҳматов (47), Варин (55).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АГМК «Истиқлол» устидан иродали ғалабани қўлга киритиб, кейинги босқичга чиқди