20:09 / 12.02.2019
4 155

Қонунбузар “Ласетти” ёниб кетганига ишонтириш учун божхоначиларга пора таклиф қилди

Қонунбузар “Ласетти” ёниб кетганига ишонтириш учун божхоначиларга пора таклиф қилди
Айрим шахслар томонидан ўзларининг қинғир қилмишларини хаспўшлаш ва жавобгарликдан қочиш мақсадида давлат божхона хизмати органлари ходимларига пора беришга уриниш ҳолатлари ҳамон содир этилмоқда.

Яқинда ана шундай ҳолатлардан бирига Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан чек қўйилди.

Гап шундаки, фуқаро Ж.Ф. республикага хорижий автотранспорт воситаси ҳисобланган “Ласетти” автомашинасини олиб кирар экан, бу жараёнда мамлакатимиз ҳудудидан қайта олиб чиқиб кетиш мажбуриятини зиммасига олади. Лекин, бу мажбуриятни бир зумда унутиб, ушбу автомашинани эҳтиёт қисмларга бўлаклаган ҳолда 1700 АҚШ долларига сотиб юборади.

Ниҳоят, автомашинанинг олиб чиқиш муддатлари яқинлашган паллада эса сувдан қуруқ чиқиш мақсадида божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга уринади. Яъни, бундан бир неча йиллар муқаддам ёниб кетган бошқа бир “Ласетти” кузовини кўрсатган ҳолда давлат божхона хизмати органлари ходимларини ушбу автомашинанинг гўёки ёнғин оқибатида бутунлай ёниб кетганига ишонтиришга уринади.

Табиийки, синчковлик билан ўтказилган текширишда унинг содир этган ҳуқуқбузарлиги фош бўлгач, ушбу шахс вазиятдан чиқишнинг бошқа йўлларини излашга тушади. Яъни, ушбу ҳолатни “босди-босди” қилиш учун божхона ходимига 400 АҚШ доллари пора таклиф қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс божхона ходимига таклиф қилинган поранинг 300 АҚШ долларини бераётган вақтида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда воқеа жойида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қонунбузар “Ласетти” ёниб кетганига ишонтириш учун божхоначиларга пора таклиф қилди