
15-17 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида каратэ бўйича «Премьер Лига» рейтинг турнири бўлиб ўтади. Мусобақада жаҳоннинг турли мамлакатларидан 700 нафардан зиёд каратэчи совринли ўринлар ва Олимпия рейтинг очколари учун кураш олиб боради. Беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этадилар.
Терма жамоамиз баҳсларда қуйидаги таркибда қатнашади:
Эркаклар:
-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-67 кг: Санжар Абдукаримов
-75 кг: Дастонбек Отаболаев
Аёллар:
-50 кг: Баҳринисо Бабаева
-61 кг: Барно Мирзаева
Мураббий: Ўктам Бекпўлатов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар