10:22 / 13.02.2019
3 505

ЕЧЛ 1/8 финал. «Рома» ўз уйида «Порту»ни қийинчилик билан енгди (видео)

ЕЧЛ 1/8 финал. «Рома» ўз уйида «Порту»ни қийинчилик билан енгди (видео)
Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи илк баҳсидан ўрин олган «Рома» – «Порту» учрашуви ўз якунига етди. «Стадион Олимпико»да кечган баҳсда римликларнинг қўли баланд келди.

Учрашувда ҳисоб 70-дақиқага келиб очилди, бироқ шундан сўнг ўн дақиқа ичида томошабинлар учта голга гувоҳ бўлишди. Эдин Жеконинг узатмасидан сўнг Николо Дзаньоло римликларни олдинга олиб чиққан бўлса, бироз ўтиб футболчи дублни расмийлаштирди.

Бунга мезбонлар 79-дақиқада Адриан Лопеснинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди.
«Порту» — «Рома» ўртасидаги жавоб ўйини 6 март куни бўлиб ўтади.

ЕЧЛ
1/8 финал, илк ўйин
Рома Италия – Порту Португалия 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар:
1:0 – 70 Дзаньоло, 2:0 – 76 Дзаньоло, 2:1 – 79 Адриан.
Рома – Миранте, Флоренци, Манолас, Фасио, Коларов, Кристанте, де Росси, Пеллегрини (Нзонзи, 83), Дзаньоло (Сантон, 87), Джеко, Эль-Шаарави (Клюйверт, 90).
Порту – Касильяс, Эдер Милитао, Фелипе, Пепе, Теллес, Отавио (Эрнани, 84), Данилу Перейра, Эррера, Браими (Адриан, 68), Соарес, Фернандо (Андре Перейра, 76).
Огоҳлантиришлар: Эррера (74), Эль-Шаарави (88).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ 1/8 финал. «Рома» ўз уйида «Порту»ни қийинчилик билан енгди (видео)