15:30 / 13.02.2019
4 102

Аёллар футболи. Ўзбекистон U-19 cаралаш босқичида "А" гуруҳида иштирок этади

Аёллар футболи. Ўзбекистон U-19 cаралаш босқичида "А" гуруҳида иштирок этади
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида шу йили Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати 2-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси "А" гуруҳида Австралия, Мьянма ва Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

"В" гуруҳида эса Жанубий Корея, Вьетнам, Эрон ва Ливан терма жамоалари жой олишди. "А" гуруҳи саралаш ўйинлари Мьянмада бўлиб ўтса, "В" гуруҳи вакиллари Вьетнамда Осиё чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.

Тайландда бўлиб ўтадиган U-19 аёллар терма жамоалари иштирокидаги Осиё чемпионати 2-саралаш босқичи

"А"
Австралия
Ўзбекистон
Мьянма
Непал

"B"
Жанубий Корея
Вьетнам
Эрон
Ливан

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аёллар футболи. Ўзбекистон U-19 cаралаш босқичида "А" гуруҳида иштирок этади