
Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финал дастлабки учрашувларидан ўрин олган "Аякс" ҳамда "Реал" Мадрид клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда, аниқроғи 60-дақиқада Карим Бензема ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада Зиеш ҳисобни тенглаштирди.
Аммо, 87-дақиқада барибир "Реал" ўз сўзини айтди ва Асенсионинг ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа Мадрид жамоаси сафардан жуда муҳим ғааба билан қайтди.
ЕЧЛ, 1/8 финал. Дастлабки учрашув
"Аякс" Голландия – "Реал" Мадрид Испания 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 60 Бензема, 1:1 – 75 Зиеш, 1:2 – 87 Асенсио.
Аякс – Онана, Мазрауи, де Лигт, Блинд, Тальяфико, Шене (Дольберг, 73), де Йонг, Зиеш, ван де Бек, Нерес, Тадич.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Начо, Рамос, Регилон, Модрич, Каземиро, Кроос, Бэйл (Васкес, 61), Бензема (Асенсио, 73), Винисиус Жуниор (Диас, 81).
Огоҳлантиришлар: Зиеш (53), Регилон (69), Васкес (83), Рамос (89).
Манба: uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар