
2019 йилги мавсумдан бошлаб, Суперлига ўйинлари телетрансляциясида ўзгариш юз беради, деб ёзади ПФЛ сайти.
Унга кўра, миллий чемпионат ўйинлари трансляцияси бошланаётганда жамоалар таркиблари худди Европанинг лигалари каби футболчиларнинг чиқиб келиши кўринишида бериб борилади. Қолаверса, такрорий лавҳалар ва ўйин ҳисоби намойиш этиладиган телеэффектлар бир хил кўринишда бўлади.
Шу мақсадда ПФЛ янги ташкил этилган телестудияда илк фотосессия ва видеошутинг жараёнини ўтказган. Дастлаб «Пахтакор» ва ОКМК клуби футболчи ва мураббийлари унда иштирок этган.
Видеошутинг давомида жамоаларнинг таркиблари ТВ орқали таништирилиши учун олинган видеолавҳалар якунда миллий чемпионатимиз ўйинларини телетрансляция қилувчи Спорт телеканалига тақдим этилади, дейилади ПФЛ хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар