13:53 / 16.02.2019
4 373

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» уддалай олмаган вазифани ОКМК бажара оладими?

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» уддалай олмаган вазифани ОКМК бажара оладими?
19 февраль куни ОКМК Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқиш учун саралаш плей-оффида Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби меҳмони бўлади. Олмалиқ клуби матбуот хизмати ўйин олдидан Ўзбекистон клубларининг Ар-Риёд шаҳри жамоаси билан ОЧЛдаги ўзаро ўйинларига эътибор қаратди.

Статистикага асосан, ОЧЛда «Ал-Наср» билан «Пахтакор» 2 марта, «Бунёдкор» 4 марта тўқнаш келган. Ҳозирча бу рақибга қарши Ўзбекистон клубларининг натижалари ижобий эмас: 6 ўйинда 3 дуранг ва 3 мағлубият, тўплар нисбати 6-12.

«Бунёдкор»нинг «Ал-Наср» билан ҳар икки дуранг натижаси сафарда ва эътиборли жиҳати февраль ойида қайд этилган. 2015 йил 24 февралдаги ўйин 1:1, 2016 йил 23 февралдаги учрашув эса 3:3 ҳисоби билан тугаган. Яна бир эътиборли жиҳати, ҳар икки ўйинда ҳам ҳисобни дастлаб «Бунёдкор» очган.

Демак, ОКМК Чемпионлар лигасидаги дебютида гуруҳдан чиқиши учун бу салбий анъанага барҳам бериши керак бўлади.
Ўзбекистон клубларининг ОЧЛ доирасида Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоаси билан қайд этган натижалари:

Пахтакор – Ал-Наср 2:2 (1:0)
01.03.2011. 15000 томошабин.
Ҳакам: Минору Тожо
Голлар: Каримов Шерзод, 45, Шарофетдинов Дилшод, 61 - Бадр Ал Мутва, 51, Миладинович Боян, 88-автогол

Ал-Наср – Пахтакор (Ўзбекистон) - 4:0 (2:0)
04.05.2011. 4034 томошабин.
Голлар: Сауд Хамоуд Ҳассан, 8, Бадр Ал Мутва, 24, 65, Мухаммад Ал-Сахлави, 61

Ал-Наср – Бунёдкор 1:1 (0:1)
24.02.2015. 23664 томошабин.
Ҳакам: Муҳаммад Таки (Сингапур)
Голлар: Фабиан Эстоянофф, 51 - Ўринбоев Забихилло, 14.

Бунёдкор – Ал-Наср 0:1 (0:1)
22.04.2015. 3153 томошабин.
Ҳакам: Ли Квок Манг (Гонконг)
Гол: Адриан Мержезевски, 33.
Четлатиш: Ғофуров Анвар, 71.

Ал-Наср – Бунёдкор - 3:3 (1:2)
23.02.2016. 11138 томошабин.
Ҳакам: Ко Хюнг Жин (Ж.Корея)
Голлар: Мерзежевски, 45+1-пен., Яҳё Элшеҳри, 79, Ҳуссайн Сулаймани, 85 - Ҳамдамов Достонбек, 3, 76, Зуаги Шакер, 33.

Бунёдкор – Ал-Наср 0:1 (0:1)
01.03.2016. 8027 томошабин.
Ҳакам: Мохд Амирул Изван Бин Якуб (Малайзия)
Гол: Модибо Маига, 36.

19 февралдаги «Ал-Наср»-«ОКМК» ўйини ғолиби «А» гуруҳидан жой олади. Биринчи тўртликда «Ал-Васл» (БАА) ва «Ал-Завра» (Ироқ) клублари бор. Сешанба кунги «Ал-Ғарафа» (Қатар) – «Зобаҳан» (Эрон) жуфтлиги кучлироқ чиққан жамоа ҳам «А» квартетига тушади.

Ар-Риёд шаҳри жамоаси Саудия Арабистон Про-лигасида 20-турдан кейин 2-ўринда бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» ва «Бунёдкор» уддалай олмаган вазифани ОКМК бажара оладими?