18:27 / 18.02.2019
4 143

«Бунёдкор» сардори ҳам энди Кореяда ўйнайди

«Бунёдкор» сардори ҳам энди Кореяда ўйнайди
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби етакчилари кетма-кет жамоани тарк этишда давом этишмоқда. Акром Комилов, Рустам Ашурматов каби етакчилардан сўнг жамоа сардори Жавлон Иброҳимов ҳам «қалдирғочлар» сафидан расман кетди.

Узоқ йиллардан буён «Бунёдкор» таянч яримҳимоясининг асосий вакили бўлиб келаётган Жавлон Иброҳимов Жанубий Корея қуйи дивизионининг «Сувон» жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда корейс клуби расмий сайти хабар қилган.

Қайд этиш керакки, бу Корея футболининг етакчи клубларидан бўлган «Сувон Самсунг Блювингз» клуби эмас, қуйи лига вакили бўлган бошқа «Сувон»дир.

Айни вақтда 28 ёшда бўлган Иброҳимов янги жамоасида 70-рақамда ўйнайди. Шартнома шартлари ва бандлари очиқланмаган. Иброҳимов олдинроқ «Бунёдкор»дан кетгани айтилган ва унга Ўзбекистондан ҳам таклифлар бўлаётганди, лекин у Кореяга кетишни маъқул кўрди.

Шу тариқа, айни дамда Жанубий Кореядаги ўзбекистонлик легионерлар сони уч нафарга етди. Олдинроқ Рустам Ашурматов «Гванжу»га, Икром Алибоев эса «Сеул»га ўтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бунёдкор» сардори ҳам энди Кореяда ўйнайди