21:30 / 18.02.2019
4 262

Миллий жамоа таркиби қачон ёшаради?

Миллий жамоа таркиби қачон ёшаради?
Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице президенти Умид Аҳмаджонов яқинда берган интервьюсида миллий жамоа таркибини ёшартириш йўлидан бориш кераклиги ҳақида гапирган эди. Бу гап кимгадир ёқди, кимгадир эса йўқ. Жамоага кимни чақириш ваколати ва бунда ўйинчининг паспортига қараш ёки қарамаслик фақат бош мураббийнинг ихтиёрида бўлиш ё бўлмаслиги ҳақида ҳозир гап сотмоқчи эмасман. Бу борада қарашларни ўзимда сақлаб тураман ва шунчаки бир нарсани эътиборингизга ҳавола этмоқчиман.

Миллий жамоани март ойида навбатдаги йиғин ва халқаро мусобақа кутиб турибди – Хитойда China Cup бўлиб ўтади. Аммо бу мусобақа давомида ёшартириш ҳақида ўйлашга ҳам ҳожат қолмайди. Чунки ёшларни ундан-да муҳимроқ турнир кутиб турибди – Осиё чемпионати саралаши. Ушбу саралаш Тошкентда, 22-26 март саналарида бўлиб ўтади ва Ҳиндистон, Покистон ва Тожикистон меҳмонимиз бўлади. Хитойдаги мусобақа ҳам худди шу вақтга белгиланган.

Демак, China Cup'да таркиб ёшармайди. Чунки ёшартириши лозим бўлган олимпиячилар ўзи муҳимроқ иш билан банд бўлади. Шундай экан, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Владимир Козак ва Виталий Денисовлар учун бу жуда яхши имконият. Ҳа-я, Осиё Кубогида захирада қолиб кетган Одил Ҳамробеков учун ҳам.

Ўзи шу футболчилар сафга қўшилса, ёшартиришга ҳожат қолармикан? А, лаббай...
Зафар ҚОСИМОВ

Манба: uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миллий жамоа таркиби қачон ёшаради?