23:10 / 18.02.2019
4 121

Арвеладзе: «Ан Наср»нинг кучсиз томонларидан фойдаланишга уриниб кўрамиз

Арвеладзе: «Ан Наср»нинг кучсиз томонларидан фойдаланишга уриниб кўрамиз
"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида "Ан Наср"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бизни бир ўйиндан иборат қийин баҳс кутиб турганини биламиз. Гуруҳ босқичига чиқиш учун тиғиз тақвимда ўйнаш ва яхши футбол кўрсатиш талаб этилади. Рақиб ўйинларини кузатдик, кучли жиҳатларини ўргандик. Бу жамоани ҳурмат қиламиз, аммо олдимизга ғалаба қозониш мақсадини қўйганмиз.

Негредога қарши ҳушёр ўйнашга интиламиз. Шунга ҳаракат қиламиз. Халқаро тажрибамиздан фойдаланишга уриниб кўрамиз.

Бундай мусобақада ўйнаганда ҳамиша муваффақият сари интилиш зарур. Эртага эса бир ўйиндан иборат тўқнашувда буни уддалашга уринамиз.

Бу жамоа илгари Ўзбекистон клублари билан ўйнаган, аммо улар бир неча йил олдин кечган. Бизни кутиб турган беллашувда бунинг аҳамияти йўқ. Эртага зафар қучиш лозим бўлган одатий учрашувни ўтказамиз. Унда айнан қандай ўйнашимиз ўйиннинг бориши ва рақибга ҳам боғлиқ. Имкони борича "Наср"нинг кучсиз тарафларидан фойдаланишга интиламиз", - дейди мутахассис.

Шунингдек, "шерлар" ҳимоячиси Егор Кримец ҳам ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик олиб бордик. Аввалги ҳафтада Ироқ жамоасини мағлубиятга учратдик. Гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун энди навбатдаги беллашувда ғолиб чиқишимиз керак. Биз буни уддалашга интиламиз. Олдимизга ютуққа эришиш мақсадини қўйганмиз.

БАА клублари ва терма жамоалари билан халқаро мусобақаларда жуда кўп марта тўқнаш келганмиз. Шу сабабли уларнинг услубидан хабардормиз. Рақибнинг ўйинларини кузатдик. Уларнинг кучсиз ва кучли тарафларини ўргандик. Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди деб ўйлайман", - дейди футболчи.

Манба: www.pakhtakor.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арвеладзе: «Ан Наср»нинг кучсиз томонларидан фойдаланишга уриниб кўрамиз