Моуринью: "Франция чемпионатида ишлашимни тасаввур қила оламан"

  • 19 февраль 2019, 07:30
  • 1 190
  • Спорт
  • Моуринью: "Франция чемпионатида ишлашимни тасаввур қила оламан"
    «Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью «Лилль» – «Монпелье» (0:0) учрашувидан сўнг журналистлар билан суҳбат қурар экан, Франиция чемпионатида ишлашга қарши эмаслигини айтди.
    «Франция чемпионатида ишлашимни тасаввур қила оламан. Мен шу кунгача тўртта мамлакатда ишлашга улгурдим.
    Менга ўзга юртлар маданиятини ўрганиш ёқади, ўқиб-ўрганишни ёқтираман. Янги чемпионатдаги иш менга яхши тажриба бўлган бўларди.
    Хотиржамман, оилам ва дўстларим даврасида яхши ҳаёт кечирмоқдаман. Футболга қайтишга умид қилиб қоламан»
    , – дейди Моуринью.

    » » Моуринью: "Франция чемпионатида ишлашимни тасаввур қила оламан"