Бир неча кундан бери Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро “Странжа” турнири бўлиб ўтмоқда. Бу йилги анъанавий мусобақа 70-юбилей ҳисобланади.
Мазкур мусобақада дунёнинг 42 давлатидан 350 нафарга яқин боксчиси ўзаро ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Улар орасида жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпионлари ҳам бор.
Маълум бўлишича, ташкилотчилар турнирга 32 та делегацияни таклиф қилишган. “Странжа-2019” турнирида энг катта делегация АҚШдан ташриф буюрган. Улар 42 нафар спортчи билан қатнашмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси эса 9 нафар спортчи билан иштирок этиб, бугунги финал баҳсларига 4 нафар боксчимиз етиб келишди.
Вакилларимиз иштирокидаги финал жуфтликлари билан танишинг.
52 кг:
Худойназар Файзов (Ўзбекистон) – Даниэль Асенов (Болгария)
56 кг:
Абдулҳай Шораҳматов (Ўзбекистон) – Миразизбек Мирзаҳалилов (Ўзбекистон)
69 кг:
Бобо-Усмон Ботуров (Ўзбекистон) – Аблайхан Жусупов (Қозоғистон).
Шунингдек, Шунқор Абдурасулов ярим финалда имкониятни бой бериб бронза медал билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича “Странжа” кубоги жаҳондаги энг олдинги мусобақалардан бири ҳисобланади. Турнир илк марта 1950 йилда ўтказилган ва шундан бери ҳар йили танаффуссиз ўтказиб келинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
“Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди