15:12 / 19.02.2019
5 248

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги вақти маълум бўлди

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги вақти маълум бўлди
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг (16-0, 14 КО) навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди. Бу ҳақда «GoSport.uz» хабар берди.
Маълум қилинишича, Эргашев ўзининг 17-жангини жорий йилнинг 13 апрель куни ўтказади. Беллашув Нью-Жерси штатининг Атлантик Сити шаҳрида жойлашган «Boardwalk Hall» аренасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Ҳозирча Эргашевнинг рақиби ким бўлиши маълум эмас. Спортчи тез орада бу борада ҳам маълумот беришини маълум қилган. Жанг 10 раундга мўлжалланган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги марта 15 февраль куни америкалик Майкал Фоксга (19-1, 5КО) қарши рингга чиққан ва очколар бўйича ғалаба қозонганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги вақти маълум бўлди