23:02 / 19.02.2019
7 156

Португалиянинг машҳур нашри "Криштиануни эслатувчи Рашидов" номли мақола ёзди

Португалиянинг машҳур нашри "Криштиануни эслатувчи Рашидов" номли мақола ёзди
Португалиянинг машҳур "Diario Desportivo" нашри ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳақида мақола ёзди.
Ушбу мақоланинг сарлавҳаси "Криштиануни эслатувчи Рашидов" деб номланади.
"Бенфика"дан учралган 10:0 ҳисобидаги мағлубият Рашидовнинг руҳини чўктириб қўймади. Собиқ жамоасида 27-рақамли либосда ҳаракат қилган бўлса-да, Қатардаги жамоаси таркибида 10-рақамда ўйнади. Ўша ерда у Криштиану Роналду каби ҳаракат қилди.

Мадейра Португалияда футболнинг ватани деб аталади, бу ернинг футболига мослашиш осон эмас. Рашидов илк марта Осиёдан ташқарида бўлган чемпионатда ҳаракат қилди. "Насьонал" мамлакатдаги кучли жамоалардан бири эмас. Нима бўлган тақдирда ҳам бу клуб ўзбек футболчиси учун катта чақирув. Рашидов Осиё Кубогидан олдин "Насьонал" билан шартнома имзолаганди. Бироқ у БААдаги турнирда ўзини кўрсата олмади.

Рашидов "Бунёдкор", "Ал Жаиш", "Ал Жазира", "Локомотив" ва терма таркибида умумий 59 гол киритди.
"Санта Клара" жамоани эмас, Рашидовни тахлил қилиши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Португалиянинг машҳур нашри "Криштиануни эслатувчи Рашидов" номли мақола ёзди