Эртага, 23 февраль куни «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон чемпиони «Локомотив» ва кубок соҳиби ОКМК жамоалари мамлакат Суперкубоги учун майдонга чиқади.
Бугун «Самарқанд дарвоза» савдо-кўнгилочар мажмуасида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг дастлабки қисмида олмалиқликлар клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ва жамоа аъзолари иштирок этди.
«ОЧЛ плей-оффида сафарда мағлубиятга учраган бўлсак-да, ҳаёт давом этади. Мен йигитларга ишонаман, улар эртанги ўйинда бор кучлари билан ҳаракат қилишади. Албатта, ўйин осон бўлмайди. Лекин йигитлар битта ўйинга кучларини йиғиб, бир жамоа бўлиб ўйнашади ва биз натижага эришамиз, деган умиддаман.
«Локомотив»нинг қайси чизиғи чўчитяпти? Чўчиётган жойим йўқ. «Локомотив» – кучли жамоа, Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги чемпиони. Таркибида яхши футболчилар йиғилган. Янги, малакали ўйинчиларни ҳам таклиф қилишди. Ҳар бир чизиқда кучли ўйинчилари бор. Аммо мен барибир ўз футболчиларимга ишонаман», – деган Қосимов.
Суперкубок учун «Локомотив»-ОКМК ўйини эртага, 23 февраль куни «Пахтакор» марказий стадионида соат 16:00да старт олади.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди