09:51 / 23.02.2019
4 771

Ўзбекистонлик яна бир енгилмас боксчи рақибини нокаутга учратди (фото, видео)

Ўзбекистонлик яна бир енгилмас боксчи рақибини нокаутга учратди (фото, видео)
Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида фаолият кўрсатадиган ўзбекистонлик боксчи Равшанбек Умурзоқов (7-0, 6 КО) навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди. Бу ҳақда GoSport.uz хабар берди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида Умурзоқовга бу сафар филиппинлик Римар Метуда (12-5-1, 7 КО) рақиблик қилди. 8 раундга мўлжалланган жанг 4 раунд давом этди.

Тўртинчи раунднинг 1:16 дақиқаси ортда қолганда Умурзоқовнинг кетма-кет зарбалари ниҳоят натижа берди. Айнан шу дақиқада Равшанбекнинг чап қўлда рақибнинг жигар қисмига берган зарбасидан сўнг Метуда ерга қулади ва ҳакамнинг 10 сониялик саноғидан сўнг ҳам ўрнидан тура олмади. Натижада ҳакам нокаутни қайд этди.

Фото: e1.ru
Ушбу ғалабадан сўнг Равшанбек муддатидан олдин ғалабалари сонини 6тага етказиб олди. Бундан олдин у 2018 йилнинг 10 ноябрь куни Келли Фигероани 6 раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик яна бир енгилмас боксчи рақибини нокаутга учратди (фото, видео)