20:09 / 23.02.2019
3 980

Миржалол Қосимов мағлубият ҳақида: "Биринчи бўлимда умуман ўйнамадик"

Миржалол Қосимов мағлубият ҳақида: "Биринчи бўлимда умуман ўйнамадик"
Ўзбекистон Суперкубоги доирасида кечган "Локомотив" - АГМК ўйинидан (2:1) сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Локомотив”ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Мени хавотирга солаётган нарса, биринчи бўлимда умуман ўйнамадик. 19 февралдаги ўйиндан сўнг тиклана олмадик. Ҳаёт давом этади. Бугун яхши имконият бор эди. Энди бор эътиборни Суперлига ўйинларига қаратамиз.

Биринчи бўлимда умуман ҳаракатланмадик. Ҳозирги замонда футбол бундай ўйналмайди. Янги футболчилар? Буни вақт кўрсатади. Бугун мавсумдаги ўзимизнинг энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Чемпионат бошлангунча тайёргарлик кўрамиз ва камчиликларни бартараф этишга интиламиз.

Ўйлашимча таркибни бошқа ўзгартира олмаймиз. Боиси, кўп вақт қолмади чемпионат стартига. Чемпионатга янада яхши тайёргарлик кўрамиз ", - деди Қосимов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов мағлубият ҳақида: "Биринчи бўлимда умуман ўйнамадик"