08:04 / 25.02.2019
3 752

«Манчестер Сити» – Англия Лига Кубоги соҳиби

«Манчестер Сити» – Англия Лига Кубоги соҳиби
Англия Лига Кубоги финалидан ўрин олган «Челси» – «Манчестер Сити» учрашуви ўз якунига етди. «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган баҳсда манкунианларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг асосий вақти нурсиз дуранг билан якун топди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб очилмагач пенальтилар сериясига мурожаат қилинди.
Футбол лотореясида омад «шаҳарликлар»га кулиб боқди ва «Манчестер Сити» ўз тарихида олтинчи марта ушбу совринни боши узра кўтарди.

Англия Лига Кубоги
Финал
Челси – Манчестер Сити 0:0 (0:0, 0:0, 0:0, 0:0), пенальти - 3:4


Челси – Аррисабалага, Давид Луиз, Эмерсон, Аспиликуэта, Рюдигер, Азар, Канте, Виллиан (Игуаин, 95), Баркли (Лофтус-Чик, 89), Педро (Хадсон-Одои, 79), Жоржиньо.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт (Компани, 46), Отаменди, Уокер, Зинченко, Сильва (Гюндоган, 79), Фернандиньо (Данило, 90), Бернарду Силва, де Брюйне (Сане, 86), Стерлинг, Агуэро.

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4.
Огоҳлантиришлар: Давид Луиз (30), Фернандиньо (58), Рюдигер (72), Жоржиньо (88), Отаменди (90).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» – Англия Лига Кубоги соҳиби