12:33 / 27.02.2019
4 583

Испания Кубоги. Бугун «Реал» ўзида «Барселона»ни қабул қилади

Испания Кубоги. Бугун «Реал» ўзида «Барселона»ни қабул қилади
Бугун «Сантьяго Бернабеу» стадионида навбатдаги «Эл класико» бўлиб ўтади. Ўзаро принципиал рақиблар Испания Кубоги ярим финалининг жавоб баҳсида майдонга тушишади.
«Камп Ноу»даги ўйин 1:1 ҳисоби билан якун топганди. Ўшанда Сантьяго Солари шогирдлари дастлабки бўлимда анча яхши таасурот қолдиришганди. Бироқ ўша баҳсда каталонлар етакчиси Лионель Месси ўйинни асосий таркибда бошламаганди.

«Реал» сўнгги вақтларда яхши натижалар қайд этмоқда, бироқ қаймоқранглиларнинг ҳимоясида аҳвол яхши эмас. Жамоа сўнгги бешта ўйиннинг барчасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди ва уларнинг учтаси 2:1 ёки 1:2 ҳисобида билан якунланган. Яъни мадридликлар ҳеч бир ўйинни осонликча ўз фойдаларига ҳал қила олмаяптилар. Бунинг устига вазиятлардан унумли фойдаланишда ҳам «Қироллик клуби» жуда оқсамоқда.

«Барселона»да эса бошқача муаммолар бор. Каталонлар айни дамда жуда қийин тақвимни бошдан кечирмоқдалар. Сўнгги бешта ўйиннинг учтасида «Барса» номдор рақиблар билан куч синашди, олдинда эса яна иккита класико кутиб турибди. Бугун меҳмонлар олдида осон бўлмаган вазифа турибди, жамоа финалга йўл олиш учун ғалаба қозониши ёки жанговар дуранг қайд этиши керак бўлади.

«Реал» сўнгги бор класикода 2017 йилнинг 16 августида Испания Суперкубоги доирасидаги баҳсда ғалабага эришганди. Шундан сўнг жамоалар ўзаро тўрт бор тўқнаш келишди, уларнинг иккитаси дуранг билан якун топган бўлса, қолганида кўк-анорранглилар умумий 8:1 ҳисобида ғалабага эришганлар.

Сўнгги 28 «Эл класико»нинг 24 тасида камида 3 ва ундан ортиқ тўп киритилган. Шу билан бирга «Реал» ўз майдонидаги сўнгги 8 ўйиннинг еттитасида «Барса»га иккитадан ортиқ гол ура олмаяпти.
«Реал» Испания Кубоги доирасидаги сўнгги 39 ўйиннинг 35 тасида ютқазмай келмоқда.

Хуллас бугун дунёнинг энг кучли икки клуби иштирокида навбатдаги классик баҳсга гувоҳ бўламиз. Ўйин бугун тунда 01:00да старт олади. Учрашув Россиянинг МАТЧ ТВ телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испания Кубоги. Бугун «Реал» ўзида «Барселона»ни қабул қилади