14:03 / 02.03.2019
4 295

Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимов навбатдаги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди

Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимов навбатдаги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди
Ўзбекистонлик боксчилар Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимовнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши аниқ бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитасига таяниб Кун.уз хабар қилмоқда.

Унга кўра, Мадримов профессионал боксдаги иккинчи жангини 9 март куни ўтказади. Унинг рақиби ва жанг қаерда бўлиши ҳақидаги маълумот яқин соатлар ичида эълон қилинади.

Элнур Абдураимовнинг янги жанги эса 23 март санасига белгиланди. Жанг Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилиб, вакилимиз мезбон боксчи Дмитрий Хасиевга қарши рингга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Элнур шу пайтгача 3 марта профессионал боксда жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган. Хасиев эса 11 марта жанг қилиб, 8 бор зафар қучган (2 нокуат), 2 бор дуранг қайд этган ва 1 марта мағлубиятга учраган.

Аввалроқ, Шоҳжаҳон Эргашев WBA’нинг янгиланган рейтингида бир поғона юқорилагани, Шаҳрам Ғиёсов рейтингни тарк этгани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимов навбатдаги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди