22:08 / 02.03.2019
3 723

«Локомотив» футболчиси ОФК нигоҳида

«Локомотив» футболчиси ОФК нигоҳида
ОФК расмий сайти Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳслари бошланишидан олдин иштирокчи клублар сафига келиб қўшилган энг яхши 10 нафар футболчи ҳақида мақола чоп этди.

Қувонарлиси шундаки, ушбу футболчилар орасида “Локомотив” ярим ҳимоячиси Арслонмурод Амановҳам бор. Маълумки, туркманистонлик ярим ҳимоячи ўтган йилни “Бухоро” клубида ўтказди ва мавсум якунлангач эркин агент сифатида “Локомотив” таркибига қўшилди.

Қуйида ОФК сайти версиясига кўра янги клуб сафида ОЧЛда ўйнайдиган энг яхши 10 нафар футболчини келтириб ўтамиз:
1. Себастьян Жовинко (“Торонто” – “Ал Ҳилол”, Саудия Арабистони)
2. Ризо Гучаннажод (АПОЭЛ – “Сидней” ФК, Австралия)
3. Шоя Накажима (“Портимоненсе” – “Ал Дуҳайл”, Қатар)
4. Леандро Дамиао (“Интернасьонал” – “Кавасаки Фронтале”, Япония)
5. Меҳди Тораби (“Сайпа” – “Персеполис”, Эрон)
6. Маруан Феллайни (МЮ – “Шандонг Луненг”, Хитой)
7. Медҳи Бенатиа (“Ювентус” – “Ал Дуҳайл”, Қатар)
8. Арслонмурод Аманов (“Бухоро” – “Локомотив”, Ўзбекистон)
9. Леандро Веласкес (“Жоҳор Дарул Тазим”, Малайзия)
10. Луонг Хуан Труонг (“Хоанг Ан Гиа” – “Бурирам Юнайтед”, Таиланд)

ОФК сайти Арслонмурод Амановга шундай таъриф берган: “Локомотив” учун бу йил Туркманистон терма жамоаси сардорини ўз сафига қўшиб олиши энг катта трансфер бўлиши мумкин. 28 ёшли футболчи Осиё Кубогида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди ва Япония терма жамоаси дарвозасига жуда чиройли тўп киритди. Аманов бунгача “Олтин Аср” клуби билан 2008, 2009, 2010 йилларда ОФК Президенти Кубогида ва 2017 йил ОФК Кубогида иштирок этган. Мана энди Осиё чемпионлар лигасида ҳам ўзини синаб кўради.

Манба: www.lokomotiv.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» футболчиси ОФК нигоҳида