12:21 / 03.03.2019
4 020

ОФК. Ўзбекистон клубларининг ОЧЛ квотаси камайиши мумкин

ОФК. Ўзбекистон клубларининг ОЧЛ квотаси камайиши мумкин
Душанба, 4 март куни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи старт олади.
Демак, ОФК клублар рейтингига эътибор қаратиш учун қулай фурсат келди, деб ёзади Kun.uz нашри.

Олдин рейтингнинг асосий тамойилларини эслаб ўтамиз:
- у сўнгги 4 йиллик натижалар асосида тузилади;
- унда фақат клубларнинг ОФК турнирларидаги натижалари ҳисобга олинади;
- 2019 йил якунига кўра, 2021 ва 2022 йиллар учун квоталар аниқланади.

Айни пайтда, Ғарбий минтақада Ўзбекистон 6-ўринни эгаллаб, квотанинг 1+2 дан 1+1 га тушиб қолиш хавфи остида турибди (яъни гуруҳ босқичида 1 клуб + саралаш босқичида 1 клуб).

Ўзбекистон 5-ўринни эгаллаб турган Ироқдан 2 балл орқада боряпти. Энди келгусидаги квоталар тақдири «Локомотив» ва «Пахтакор»га боғлиқ бўлиб турибди. Гуруҳ босқичида Ироқ 1та клуб «Аз-Завра» билан иштирок этмоқда, демак, унинг ҳар 1 очкоси мамлакат рейтингига 1 балл келтиради. Ўзбекистон клубларининг ҳар бир турда тўплаган очкоси 2га бўлинади, чунки клублар томонидан тўпланган очкони ўртача миқдори рейтингда ҳисобга олинади.

Ўзбекистон рейтингда 4-ўринни эгаллаб турган БААга (квотаси 2+2) етиб олиши жуда қийин. Биз улардан 12 балл орқада қоляпмиз. Аммо 5-ўринда турган Ироқдан ўзиб кетиш учун яхши имкониятга эга. Агар йил охирига қадар шу воқеа юз берса, Ўзбекистон 2021 ва 2022 йилларда ҳам 1+2 квотага эга бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОФК. Ўзбекистон клубларининг ОЧЛ квотаси камайиши мумкин