18:04 / 03.03.2019
3 599

Солари “Барселона” билан орадаги 12 очколик фарқ ҳақида гапирди

Солари “Барселона” билан орадаги 12 очколик фарқ ҳақида гапирди
“Реал” бош мураббийи Сантьяго Солари Ла Лига 26-тури доирасида “Барселона”дан (0:1) учралган мағлубиятга изоҳ берди.
-Биз турли хил ўйин услубларини синовдан ўтказдик, осонликча таслим бўлмадик. Бу ҳар иккала жамоа учун жиддий, қийин ва катта босим остидаги ўйин эди. Агар шундай ўйнамасанг, ғалаба қозона олмайсан. Агар ўйинни маълум қисмларга бўлиб қарайдиган бўлсак, “Реал” ўз ўйинини намойиш эта олди. Биз нима қилиш лозим бўлса, ҳаммасини бажаришга эришдик. Бизга фақат гол етишмади. Рақиб дарвозасига 20 та зарба йўллашга эришдик.

-Гол киритилмаганидан хафамисиз?
-Биз ўз ишимизда давом этишимиз керак. Айрим жиҳатларни янада яхшилаш устида ишлашимиз лозим.

-“Реал”да фақат битта соврин ютиш имконияти қолди. ЕЧЛ....
-Нима учун битта?

-Ҳа, математик жиҳатдан олиб қарасак Ла Лигада ғолиб чиқиш имконияти ҳам бор. Аммо...
-Шубҳасиз, 12 очко сезиларли фарқ. Аммо биз таслим бўлмаймиз, охиригача кураш олиб борамиз.

-Бэйл ишончингизни оқламадими?
-Бу тахлит саволга жавоб беришни истамайман. Барча футболчилар имкон борича ҳаракат қилишди. Аммо “Барселона” гол урди, биз эса йўқ. Ҳамма фарқ мана шунда.

-Мухлислар Бэйлга ҳуштак чалишди, Искони эса олқишлашди...
-У клуб учун катта ҳажмдаги ишларни бажарган ва бошқалар сингари ҳурматга лойиқ ўйинчи. Аммо мухлисларнинг ўзларига хос қарорлари бор.

-Сиз Кроосни заҳирага олдингиз. Бунақаси камдан кам рўй берарди. Унинг ўрнига Вальверде майдонга тушди...
-Биз Вальверде билан муваффақиятга эришишга уриниб кўрдик. Ёш футболчилар ўйинимизни кучайтиришга эришишмоқда. Янги номлар чиқмоқда. Бу футбол. Федерико ҳали ёш. Ўйлайманки, уни ҳам Винисиус, Регилонники сингари келажак кутмоқда,-дейди қироллик клуби мураббийи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Солари “Барселона” билан орадаги 12 очколик фарқ ҳақида гапирди