14:56 / 03.03.2019
3 793

Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия кенгашига вице-президент бўлди

Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия кенгашига вице-президент бўлди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Умид Ахмаджонов Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти этиб сайланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилди.

2 март куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси ўз ишини бошлади. Биринчи куни Осиё Олимпия кенгашининг ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.

«Бош Ассамблея давомида 2019-2022 йиллар учун ташкилот раҳбариятига, Ижроия Қўмитаси ва доимий комиссиясига аъзолар сайланди. Биз учун аҳамиятли томони шундаки, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлиги лавозимига Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг ҳам номзоди илгари сурилди. Сайловда иштирок этганлар бир овоздан Умид Аҳмаджонов номзодини қўллаб-қувватлашди ва шу тариқа у Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди», дейилади МОҚ матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов шунингдек Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти ҳам ҳисобланади.

«Менга ишонч билдириб, овоз берганингиз учун раҳмат айтаман. Ушбу ишонч менга ғурур бағишлайди, шу билан бирга бу катта масъулият ҳамдир. Мен ушбу лавозимда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси манфаатларини ҳимоя қиламан. Асосий мақсадим ХОҚ Ижроия Қўмитаси аъзолари сафидан ўрин олишдир. Халқаро Олимпия қўмитаси таркибига кириш учун бор кучимни ишга соламан«, – деган Умид Аҳмаджонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия кенгашига вице-президент бўлди