«Ювентус» португалиялик «янги Роналду» учун 120 млн евро тўлашга тайёр (видео)

  • 05 март 2019, 23:22
  • 1 960
  • Спорт
  • «Ювентус» португалиялик «янги Роналду» учун 120 млн евро тўлашга тайёр (видео)
    «Бенфика»нинг 19 ёшли яримҳимоячиси Жоау Фелиш учун рақобатда «Ювентус» етакчилик қилмоқда. AS хабарига кўра, хавбек Турин клубининг ёзги трансфер мақсадлари рўйхатида энг юқори ўринларда турибди.

    Қайд этилишича, «Юве» Фелиш учун унинг шартномасида кўрсатилган миқдор – 120 млн еврони тўлашга тайёр. «Бьянконери» спорт директори Фабио Паратичи бу ҳақда «Бенфика»га маълум қилиб улгурган. Томонларнинг учрашувида футболчининг агенти Жорже Мендеш ҳам қатнашган.

    Қўшимча қилинишича, Жоауга «Манчестер Юнайтед», «Барселона», «Реал» ва «Атлетико» каби клублар ҳам бефарқ қарамашяпти. Аммо эндиликда «Ювентус» бу рақобатда етакчига айланган.

    Ҳужумкор яримҳимоячи бу йил «Бенфика» асосий жамоасида дебют мавсумини ўтказмоқда. У Португалия чемпионатининг 16та ўйинида майдонга тушиб, 13та голда (9+4) бевосита иштирок этди.

    » » «Ювентус» португалиялик «янги Роналду» учун 120 млн евро тўлашга тайёр (видео)