23:30 / 08.03.2019
3 781

ЖЧ—2022 ўйинлари Уммон ва Кувайт давлатларида ҳам ўтказилиши мумкин

ЖЧ—2022 ўйинлари Уммон ва Кувайт давлатларида ҳам ўтказилиши мумкин
2022 йилда Қатар мезбонлигида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатининг баъзи ўйинлари Уммон ва Кувайтда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Associated Press'га таяниб Дарё хабар берди.

ФИФА бу вариантни Қатарда бўлиб ўтадиган мусобақада иштирокчиларнинг кўпайиши муносабати билан кўриб чиқмоқда. 2022 йилги Жаҳон Чемпионатида тарихда илк маротаба 32 та эмас, балки 48 та жамоа қатнашиши мумкин.

Қатнашчилар сони ортиши билан биргаликда учрашувлар сони ҳам кўпаяди. Шу муносабат билан учрашувлар ўтказиладиган ҳудуддаги бошқа давлатларнинг ҳам ёрдами керак бўлади.

Манбада ёзилишича, айни вақтда ФИФА Кувайт ва Уммон вариантини кўздан кечирмоқда. Аммо исмини ошкор этишни хоҳламаган манба музокаралар яширин йўсинда олиб борилаётганини таъкидлаган.

Ўтган ойда ташкилот президенти Жанни Инфантино Кувайтга ташриф буюрганди. 10 март, якшанба куни эса ФИФА раҳбари Уммонга боради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2022 ўйинлари Уммон ва Кувайт давлатларида ҳам ўтказилиши мумкин