
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) раҳбари Дана Уайт нима сабабдан аралаш йўналиш (ММА) жангчилари Конор Макгрегор ва Дональд Серроненинг баҳси ўтказилмаслиги ҳақида айтиб ўтди.
Ташкилот раҳбари билдиришича, ирландиялик UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан реваншга умид қилаётгани туфайли америкаликка қарши жанг ўтказилмайди.
«Аслида, Конор фақат Ҳабиб билан жанг қилмоқчи. Унга кейинги рақибни танлаш имконини беринг. Серроне кеча менинг офисимга келди ва у ҳам жанг қилишни хоҳлаяпти», - дея Уайтнинг сўзларини келтиради MMA Junkie.
2018 йилнинг октябрида Нурмагомедов Макгрегорни бўғиш усулида мағлубиятга учратди. Ҳозирги вақтда ҳар икки жангчи баҳсдан кейинги муштлашув учун дисквалификация муддатини ўтамоқда.
Конор МакгрегорДональд СерронеUFC ЖангчиДана УайтММА ЖангҲабиб НурмагомедовРеванш УмидиЖанг УтказилмайдиЖангчилар Баҳси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар