17:23 / 09.03.2019
3 189

Уайлдер Жошуага қарши рингга чиқишга ваъда берди

Уайлдер Жошуага қарши рингга чиқишга ваъда берди
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) йўналиши бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер супер оғир вазндаги жаҳон чемпиони Энтони Жошуа билан жанг ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Спортчининг ишқибозларни ишонтиришича, бундай баҳс албатта амалга ошади.

«Жошуа билан жанг бўлади. Бу жанг ўтказилади. Мен одамлар бу баҳсни кўриш ёки кўра олмасликлари ҳақида ташвишланишларини истамайман. Сизлар Деонтей Уайлдернинг Энтони Жошуага қарши шоусини кўрасиз. Биз бир чемпион, бир шахс, бир ном бўламиз ва бу яқин орада содир бўлиши мумкин. Сизлар фақат кутишингиз лозим. Бу содир бўлади, мен барчани тинчлантиришни хоҳлайман, бироз вақт талаб этилади», - дея Уайдернинг сўзларини келтиради Thaboxingvoice.

Бундан олдин, WBC президенти Маурицио Сулаймон чемпион Доминик Бризил билан рингда учрашишга мажбур экани ҳақида маълум қилганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Уайлдер Жошуага қарши рингга чиқишга ваъда берди