10:39 / 10.03.2019
3 275

«Бавария» ўзида «Вольфсбург»га 6 та гол урди (видео)​

«Бавария» ўзида «Вольфсбург»га 6 та гол урди (видео)​
Германия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.
«Бавария» ўз майдонида «Вольфсбург»ни қабул қилди. «Альянц Арена»да кечган баҳсда мюнхенликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Майдон эгалари сафида Роберт Левандовски дубль қайд этган бўлса, Серж Гнабри, Хамес Родригес, Томас Мюллер ва Йозуа Киммихдар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол этишди.

Шу тариқа, «Бавария» ва «Боруссия» жамоалари очколарини 57 тага етказиб олишди. Мюнхенликлар тўплар нисбати бўйича дортмундликларни ортда қолдириб етакчи бўлиб олишди. Лейпциг клуби эса 46 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Бундеслига, 25-тур
Бавария – Вольфсбург 6:0 (2:0, 4:0)
Голлар:
1:0 – 34 Гнабри, 2:0 – 37 Левандовски, 3:0 – 52 Хамес, 4:0 – 76 Мюллер, 5:0 – 82 Киммих, 6:0 – 85 Левандовски.
Бавария – Нойер, Боатенг, Хуммельс, Рафинья, Киммих, Алькантара, Мартинес (Горетцка, 54), Хамес (Саншеш, 74), Гнабри (Рибери, 55), Левандовски, Мюллер.
Вольфсбург – Кастельс, Кнохе, Виллиам, Брукс, Герхардт (Малли, 83), Арнольд (Реджбечай, 68), Гилавоги, Брекало, Руссийон, Вегорст, Мехмеди (Штеффен, 58).
Огоҳлантиришлар: Реджбечай (86).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» ўзида «Вольфсбург»га 6 та гол урди (видео)​