15:08 / 10.03.2019
4 156

“Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос "Милан"га ўтиши мумкин

“Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос "Милан"га ўтиши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жамосини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.

Агар 32 ёшли футболчи ва клуб президенти Флорентино Перес ўртасидаги келишмовчилик яқин ойларда бартараф этилмаса, у бошқа жамоага ўтиб кетади. Унинг янги жамоаси эса “Милан” бўлиши мумкин. Испаниялик футболчи ўзининг болаликдаги кумири ҳисобланган Паоло Мальдини сабаб айнан “россонерилар” таклифини қабул қилиши мумкин.

Маълумот учун, Рамос “Реал” сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “қироллик клуби” сафида жами 603 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 84 та гол ҳамда 39 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг трансфер нархи эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос "Милан"га ўтиши мумкин