18:09 / 10.03.2019
3 617

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи жаҳон чемпионатида 2 та кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи жаҳон чемпионатида 2 та кумуш медални қўлга киритди
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оғабек Нафасов иккита кумуш медални қўлга киритди.

-55 кг вазн тоифасида иштирок этган Нафасов даст кўтаришда 102 тошни ўзига бўйсундириб, бу борада иккинчи натижани қайд этди ва дастлабки кумуш медални ўзиники қилди.

Силтаб кўтариш баҳсларида эса Нафасов 121 кг тошни кўтаришга муваффақ бўлди ва 3-натижа эгаси билан бир хил натижа кўрсатди. Аммо мексикалик спортчининг вазни Оғабекдан енгилроқ бўлгани учун ўзбекистонлик спортчи бу борада тўртинчи ўринда қайд қилинди.

Аммо бу Оғабекнинг умумий натижалар бўйича медалларига таъсир қилмади. Икки кураш бўйича 223 кг жамғара олган Нафасов якунда иккинчи натижани қайд этди ва иккинчи кумуш медалини қўлга киритди.

Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасида ЖЧ
Йигитлар, -55 кг:

1. Серхио Массидда (Италия) – 228 кг
2. Оғабек Нафасов (Ўзбекистон) – 223 кг
3. Хосе Перальта (Мексика) – 217 кг

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик оғир атлетикачи жаҳон чемпионатида 2 та кумуш медални қўлга киритди