19:02 / 10.03.2019
7 317

"Динамо" дарвозабони аср намозини ўқиётгани сабаб майдонга кечроқ туширилди

"Динамо" дарвозабони аср намозини ўқиётгани сабаб майдонга кечроқ туширилди
"Аср қазо бўлмасин, футбол кутиб туради: "Динамо" дарвозабони аср намозини ўқиётгани сабаб захирадан кечроқ тушди.
"Динамо" - "Насаф" ўйинида тўхталиш бўлганини кўрдингиз. Шу сабаб ўйинга 8 дақиқа қушиб берилди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бунинг сабаби маълум бўлди.

Даврон Файзиевнинг айтишича, жароҳатланган Шоҳруҳ Эшбўтаевнинг ўрнига майдонга тушиши керак бўлган иккинчи дарвозабон ўша вақтда аср намозини ўқиётган бўлган. Шу сабаб Ботирали ўйинга кечроқ тушди".

Аллоҳ таоло намозни ўз вақтида ўқиш ҳақида шундай марҳамат қилади: “Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”. (“Нисо” сураси,103 оят) Биз ҳам шундай кучли эътиқодли, намозхон футболчиларимиз яна ҳам кўпайишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Динамо" дарвозабони аср намозини ўқиётгани сабаб майдонга кечроқ туширилди