Катар раҳбарияти ФИФА билан умумий қиймати 880 млн долларлик шартномалар тузган, бу сумма мамлакатда 2022 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун берилган пора бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри ўз тасарруфидаги ҳужжатларга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Қатарнинг “Ал-Жазира” телекомпанияси ЖЧ-2022’ни ўтказувчи мезбон давлат танланишидан 3 ҳафта олдин ФИФА билан 400 млн долларлик шартнома имзолаган. Бу шартномага 2015 йилдан бошлаб 8 йилга Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада футбол учрашувларини кўрсатиш ҳуқуқи ҳамда Қатар ғалабага эришса ФИФА учун яна қўшимча 100 млн доллар бонус тўлаш кирган.
3 йилдан кейин ФИФА ва “Ал-Жазира”нинг шўъба корхонаси beIN билан 480 млн долларлик яна бир шартнома имзоланган. Шу вақтда Майкл Гарсия бошчилигидаги комиссия ФИФАда коррупция ҳолати бўйича тергов олиб борган. Гарсиа битим ҳақида тўлиқ ҳисоботни эълон қилишни талаб қилган, бироқ ФИФА бундан бош тортган. ФИФА шу кунгача бунга расмий изоҳ бермаган.
“Ал-Жазира” Қатар шайхи Ҳамад бин Ҳалифа Ол Сонийга тегишли ҳисобланади
Аввалроқ ҳам Қатарнинг жаҳон чемпионатини ўтказиш аризаси юзасидан коррупцияга йўл қўйилганлиги бўйича айбловлар билдирилган. ФИФА икки йил давомида тергов олиб борган, бироқ натижада айбловлар олинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда