07:35 / 12.03.2019
3 441

«Ҳумо арена» очилишида Филипп Киркоров ва Дима Билан қатнашади

«Ҳумо арена» очилишида Филипп Киркоров ва Дима Билан қатнашади
Фото:«Olympic.uz»
15 март куни Тошкентда «Ҳумо» муз аренасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бугун мазкур тадбир олдидан матбуот-анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда қатнашган МОҚ Бош котиби Жасур Матчановнинг айтишича, «Ҳумо арена»си универсал спорт иншооти бўлади. Унда нафақат хоккей балки, қишки спорт турларидан шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг, конькида югуриш муз қоплама олиб ташланса, гандбол, баскетбол, волейбол, дзюдо, оғир атлетика, мини-футбол ва шу каби жуда кўплаб спорт мусобақаларини қабул қилиш мумкин.

«Очилиш маросими спорт мухлисларининг ёдида узоқ вақт сақланиб қолади. Бадиий қисмнинг ўзида 2 мингдан ошиқ иштирокчи қатнашади. Бундан ташқари аренага 6 мингдан зиёд мухлислар келиши кутилмоқда. Очилиш маросимида бош ғоя санъат ва спортни биргаликда уйғунлаштириб беришдир. Шунингдек, унда Павел Буре, Виталий Прохоров каби яқин ўтмишимизнинг хоккей юлдузлари, муз устида рақс бўйича Турин Олимпиадаси чемпиони Татьяна Навка, концерт дастурида эса Филипп Киркоров, Николай Басков, Дима Билан каби эстрада юлдузлари ташриф буюришади», – дейди очилиш маросими ташкилотчиси Мадина Турсунова.

«Ҳумо арена»си асосий ва кичик майдонларга эга бўлиб, катта мусобақалар учун мўлжалланган қисми 12 500 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Мазкур спорт иншоотининг очилиш маросими 15 март куни бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ҳумо арена» очилишида Филипп Киркоров ва Дима Билан қатнашади