23:20 / 11.03.2019
3 752

Шота Арвеладзе: "Сидиқовнинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз"

Шота Арвеладзе: "Сидиқовнинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз"
ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе ва Егор Кримец иштирок этишди.
"Гуруҳимиз жуда кучли. Қийин ва шиддатли ўйинлар ўтказдик. Эронда ҳам, плей-оффда ҳам. Эртага ҳам шундай бўлишини кутаяпман. Аммо уйда доим ўйнаш яхши", - дейди Шота Арвеладзе.

"Гуруҳдаги исталган баҳс оғир бўлади. Яхши тайёрландик. Рақибни ўрганиб чиқдик. Кучли ва кучсиз томонларини биламиз. Ўйинга тайёрмиз", - дейди Кримец.

- Рақиб сафида алоҳида ажратиб кўрсата оладиган футболчи борми?
- Аниқ бир футболчини айта олмайман. Уларнинг ҳужум чизиғи кучли, Саудия Арабистони чемпионатида ҳар ўйинда ўртача 2тадан гол урмоқда.

- Жароҳат олганлар майдонга тушишга тайёрми?
- Барча йигитлар сафга қайтишди ва машғулотларга қўшилишди. Умид қиламанки улар руҳан ҳам тайёр бўлишади.

- Сидиқов келиши жамоанинг ўйин услуби, схемасини ўзгартирадими?
- У ҳужумкор ярим ҳимоячи. Унинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Нима учун барча матбуот анжуманларига фақат Егор Кримец келмоқда? Бу "Пахтакор"нинг ютқазмаётгани билан боғлиқми? Чунки у келган матбуот анжуманидан кейин ижобий натижа қайд этаяпсизлар.
- Кримец жамоа сардори. Агар кейинги ўйинларда бошқа футболчини чақирсангиз уларни олиб келамиз. Истасангиз 3 нафар футболчини олиб келамиз.

- Умар Ал Соманинг энг кучли томонларини айта оласизми?
Егор Кримец: - Юқори даражадаги ҳужумчи. Ал Сома жарима майдони ичида жуда хавфли.

- Эртанги баҳсдан олдин мухлисларга нима дейсиз?
Егор Кримец: - Уйда бизни фақат ғалаба қониқтиради. Яхши ўйин бўлади, келиб "Пахтакор"га мухлислик қилишларини сўрардим. Сўнгги бор стадионимиз тўлганига анча бўлди. Эронда минглаб мухлислар қаршисида ўйнаш бизга манзур бўлди.
Нарзулла Сайдуллаев

Манба: Championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: "Сидиқовнинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз"