12 март, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг навбатдаги 2 та жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» клуби «Иттиҳод» стадионида Германиянинг «Шальке-04» жамоасини қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг дастлабки беллашувида «шаҳарликлар» сафарда «Шальке-04»ни қийинчилик билан мағлуб этганди (3:2).
Криштиану Роналду етакчилигидаги Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида Диего Симеоне бошқарувидаги Мадриднинг «Атлетико» жамоаси билан баҳсга киришади. Иккала ўйин ҳам Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да старт олади.
Маълумот учун, «кекса синёра» дастлабки баҳсда ўз дарвозасидан жавобсиз 2 та тўп олиб чиқиб, мағлубиятга учраганди (0:2).
ЕЧЛ
12 март, сешанба
1/8 финал баҳслари
«Манчестер Сити»—«Шальке-04» 01:00
«Ювентус»—«Атлетико Мадрид» 01:00 “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради