
«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан мадридликлар клуби сафига қайтишини изоҳлади.
«Бу ҳамма учун алоҳида кун эканини биламан. Мен бу ерга қайтганимдан жуда хурсандман, энг асосийси шу. Мен «Реал»ни ўзи учун муносиб ўринга қайтариш учун ишлайман. Бу катта масъулият. Мен жамоанинг биргина аъзосиман холос.
Мен ғалабаларимизни унутганим йўқ, аммо ўтган мавсумдаги омадсизликни ҳам ишонганим йўқ. Биз Ла Лигада ғалаба қозонолмадик, Испания Кубогини ҳам эрта тарк этдик. Ҳа, биз Чемпионлар лигасида ғолиб бўлгандик, бу яхши. Аммо мен қандай клубдалигимни яхши ҳис қилиб турибман.
Бизда яна 11 ўйин бор. Вазифамиз – мавсумни яхши якунлаш.
Мен «Реал»дан зарур вақтда кетгандим. Мен клубда ўзгаришлар даври келди, деб ҳисоблагандим.
Менда турли таклифлар бўлди, аммо мен қайсидир бошқа клубга ўтишга эмас, шу клубга қайтишни истадим.
Мен охирги тўққиз ойни Мадридда ўтказдим ва дам олдим. Мен энди бу буюк клуб билан янги чақириқларга тайёрман», – деган Зидан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар