09:18 / 13.03.2019
3 316

«Манчестер Сити» ўзида «Шальке»га жавобсиз еттита гол урди (видео)

«Манчестер Сити» ўзида «Шальке»га жавобсиз еттита гол урди (видео)
Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Шальке-04» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Этихад Стэдиум»да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Серхио Агуэро пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб аргентиналик футболчи дублини нишонлади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Лерой Сане ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Манкунианлар иккинчи бўлимда ҳам гол уришдан тўхташмади. 56-дақиқада Рахим Стерлинг жамоасининг тўртинчи голини урган бўлса, 71-дақиқада Бернарду Силва ҳисобни 5:0 кўринишга келтирди.

Орадан кўп ўтмай Фоден манкунианларнинг яна бир голини урди. 84-дақиқада Габриэл Жесус ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.
Шу тариқа, Пеп Гвардиола шогирдлари иккинчи учрашувда ҳам ғалабани қўлга киритган ҳолда кейинги босқчига йўл олишди.

Чемпионлар лигаси
1/8 финал, жавоб баҳси

Манчестер Сити Англия – Шальке Германия 7:0 (3:0, 4:0)
Голлар:
1:0 – 35, пенальти Агуэро, 2:0 – 38 Агуэро, 3:0 – 42 Сане, 4:0 – 56 Стерлинг, 5:0 – 71 Бернарду Силва, 6:0 – 78 Фоден, 7:0 – 84 Габриэл Жезус.
Манчестер Сити – Эдерсон, Данило, Лапорт (Делф, 72), Уокер, Зинченко, Гюндоган, Сильва (Фоден, 64), Стерлинг, Бернарду Силва, Сане, Агуэро (Габриэл Жезус, 64).
Шальке – Фэрманн, Сане, Стамбули, Брума, Коноплянка, Очипка, Сердар, Бенталеб, Маккенни (Мендиль, 74), Эмболо (Скрибски, 69), Бургшталлер (Тойхерт, 79).
Огоҳлантиришлар: Брума (33), Данило (48), Зинченко (69).

Илк ўйин – 3:2

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» ўзида «Шальке»га жавобсиз еттита гол урди (видео)