
2019 йилдан Про-Лига яна икки гуруҳга ажратилади. А гуруҳи иштирокчилари Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боради. В гуруҳи иштирокчилари А гуруҳи йўлланмаси учун беллашади.
ПФЛ бир жамоага Про-Лига А гуруҳига имтиёзли йўлланма тақдим қилиш мақсадида, ПФЛ Кубогини ўтказади. Мусобақада ғолиб чиққан клуб А гуруҳи иштирокчиларига қўйилган талабларни бажармаса-да, 2019 йилги мавсумни Про-Лига А гуруҳида ўтказади.
Про-Лига В гуруҳида эса ПФЛнинг минимум талабларини бажарган ҳамда ПФЛ Кубогида иштирок этган клублар (чемпиондан ташқари) қатнашади.
Қуйида барча мусобақа иштирокчилари ва формати билан танишинг.
Про-Лига А гуруҳи иштирокчилари жами 8 та: «Машъал», «Нефтчи», «Шўртан», «Истиқлол», «Шердор», «Хоразм», «Орол» ва ПФЛ Кубоги ғолиби. Улар 4 даврали, уй-сафар тизимида Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боришади.
ПФЛ Кубоги иштирокчилари сони 8 та: «Локомотив-БФК», «Ғиждувон», «Зомин», «Ифтихор», «Оқ-тепа», «Янгиер» ва конкурсдан ташқари 2та жамоа - «Бунёдкор-2» ва «Рубин». Яъни, бу икки клубнинг ҳар қандай натижаси инобатга олинмайди. Ғолиб Про-Лига А гуруҳи йўлланмасини қўлга киритади. Қолган 7 жамоа В гуруҳига йўл олади. Ўйинлар олимпия тизимида ўтказилади.
Про-Лига В гуруҳи иштирокчилари жами 14 та: «Андижон-2», «Раш-Милк», «Зарбулоқ», «Иттифоқ-Навоий», «Р.Мадаминов», «Турон». «Зарангар» ва «Иттифоқ-Бухоро» ўзаро плей-офф ўйинини ўтказади. Ғолиб В гуруҳдан жой олади. Яна 7 та жамоа ПФЛ Кубоги иштирокчилари бўлади.
В гуруҳи жамоалари 2 даврали, уй-сафар тизимида майдонга тушишади.
Про-Лигада ўйинлар ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар