10:13 / 14.03.2019
4 059

Оғир атлетика. Турсуной Жабборова ЖЧда олтин медални қўлга киритди

Оғир атлетика. Турсуной Жабборова ЖЧда олтин медални қўлга киритди
Лас-Вегасда давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда вакилларимизнинг муваффақиятли иштироки давом этмоқда. Бугунги беллашувларда терма жамоамиз вакили олтин медални қўлга киритди.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, қизлар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Турсуной Жабборова даст кўтариш машқида 96 кг натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.

Вакиламиз силтаб кўтаришда 118 кг ва икки курашда 214 кг билан якунда кумуш медалларга эга чиқди.

Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Лас-Вегас, АҚШ
Қизлар, -81 кг:
1. Ольга Пастухова (Қозоғистон) – 215 кг
2. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 214 кг
3. Мотока Накажима (Япония) – 195 кг

Бундан олдин, Кумушхон Файзуллаева оғир атлетика бўйича жаҳон рекордини ўрнатганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Оғир атлетика. Турсуной Жабборова ЖЧда олтин медални қўлга киритди