«Барселона» сардори Лионель Месси Роналдунинг қаҳрамонлигига тан берди

  • 14 март 2019, 11:22
  • 2 237
  • Спорт
  • «Барселона» сардори Лионель Месси Роналдунинг қаҳрамонлигига тан берди
    «Барселона» сардори Лионель Месси ЕЧЛ 1/8 финалининг «Лион»га қарши жавоб ўйини (5:1) таассуротлари билан ўртоқлашиб, эртага бўлиб ўтадиган қуръа ва «Ювентус»даги ҳамкасби Криштиану Роналдунинг «Атлетико» билан баҳсдаги хет-триги тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

    «Ҳисоб 2:1 бўлиб турганида қанчадир вақт қийналиб ўйнашимизга тўғри келди, бунга қадар «Лион» бизга хавф туғдирмаётганди. Бахтимизга, учинчи тўпни киритдик ва яна ўйин назоратини қўлимизга олдик.

    Қуръадаги потенциал рақибларимизнинг барчаси кучли жамоалар. Ўша «Аякс» ҳам ҳеч кимдан қўрқмайдиган ёш истеъдодлар билан ўта кучли жамоа эканини исботлади.

    Кеча оқшом Роналду ва «Ювентус» қилган ишга ақл бовар қилмайди. «Атлетико»га бас келиш қийинроқ бўлади, деб ўйлагандим. Бу Криштиану учун мўъжизавий оқшом бўлди», – деган Месси.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда Лео 2 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди. У тўпурарлар рўйхатида мусобақани тарк этган «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски билан бирга пешқадамлик қилмоқда – ҳар иккисининг ҳисобида 8 тадан гол бор.

    » » «Барселона» сардори Лионель Месси Роналдунинг қаҳрамонлигига тан берди