19:45 / 14.03.2019
5 505

Европа Чемпионлар Лигасининг барча 1/4 финалчилари маълум бўлди

Европа Чемпионлар Лигасининг барча 1/4 финалчилари маълум бўлди
13 март, чоршанба куни Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг сўнгги 2 та жавоб учрашувидан сўнг чорак финал иштирокчилари номи маълум бўлди.

«Барселона» ўз майдонида «Лион»ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди, дастлабки ўйин дуранг натижа билан якунланганди (0:0). Натижада каталонияликлар мусобақанинг кейинги босқичига чиқди.

Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси ҳам 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа Мюнхенда бўлиб ўтган беллашувда «Бавария» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлабки ўйинда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинганди (0:0).

Қуйида Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалига йўл олган жамоалар номи келтирилади:
«Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм» (барчаси Англия клублари), «Ювентус» (Италия), «Барселона» (Испания), «Порту» (Португалия), «Аякс» (Нидерландия).

Маълумот учун, 15 март, жума куни мусобақанинг 1/4 финали жуфтликларини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Чемпионлар Лигасининг барча 1/4 финалчилари маълум бўлди