Зидан кимга кўпроқ ишонаётганини ошкор қилди

  • 16 март 2019, 09:12
  • 2 290
  • Спорт
  • Зидан кимга кўпроқ ишонаётганини ошкор қилди
    “Реал” бош мураббийи Зайниддин Зидан уэльслик футболчи Гарет Бейлга умид билдираётганини айтди.
    Аввалроқ, ОАВ орқали Зидан Бэйлни сотиб юбормоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

    “Барчамиз Бэйлнинг қандай футболчи эканлигидан хабардормиз. Биз ҳам, шунингдек, у ҳам ишлашга тайёр. Бэйл мавсумни қандай ўтказаётганлиги ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бизни кутиб турган 11та баҳс ҳақида ўйлаяпман. Худди, жамоанинг бошқа аъзоларига ишонганим каби, Бэйлга ҳам умид билдираман. Мавсумни яхши якунлашимиз керак. Ҳозир ким жамоадан кетиши ё кетмаслиги ҳақида гапиришнинг мавриди эмас. Ҳаммаси яна бошидан бошланмоқда ва мени янги саргузаштлар кутмоқда.” – дейди 46 ёшли франциялик мутахассис.

    Эслатиб ўтамиз, Зидан қайтганидан сўнг, "Реал" илк баҳсини ЛаЛига 28 тури доирасида “Селта”га қарши ўтказади. Мазкур учрашув 16 март куни Тошкент вақти билан 20:15да бошланади.

    » » Зидан кимга кўпроқ ишонаётганини ошкор қилди