09:48 / 16.03.2019
3 826

“Олтин тўп” соҳиби Хитой терма жамоасига бош мураббий бўлди​

“Олтин тўп” соҳиби Хитой терма жамоасига бош мураббий бўлди​
Италиялик собиқ ҳимоячи Фабио Каннаваро Хитой терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.
BBC’нинг хабарига кўра, ҳозирда “Гуанчжоу Эвергранд” бош мураббийи ҳисобланган Каннаваро терма жамоа бошқарувини клуб билан биргаликда олиб боради.

45 ёшли мутахассис Марчелло Липпининг ўрнини эгаллади. Липпи Осиё кубоги-2019даги қониқарсиз натижадан сўнг истеъфога чиқарилган эди. Хабар берилишича, Фабио Каннаварога Марчелло Липпи маслаҳатчи мураббий сифатида ёрдам беради.

Хитой терма жамоаси Каннаваро қўл остида илк учрашувини 21 март куни Тайланд термасига қарши ўтказади. “Олтин тўп” соҳиби 2017 йилдан бошлаб “Гуанчжоу Эвергранд”ни бошқариб келмоқда. Хитой клуби Фабио Каннаваро мураббийлигида 2016/17 мавсум Хитой лига кубогида чемпион бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Олтин тўп” соҳиби Хитой терма жамоасига бош мураббий бўлди​