
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ 1/4 финали учун бўлган қуръа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Шаҳарликлар" ярим финал остонасида "Тоттенхэм"га қарши баҳс олиб боришади.
"Ушбу қуръада иштирок этганимиздан хурсандман. Европанинг энг кучли жамоалари қаторида бўлиш, албатта қувонарли. Агарда омадли жамоа бўлсак, ярим финалга чиқамиз. "Реал", "Барселона" ва "Бавария" каби жамоаларда ушбу босқичда иштирок этишнинг катта тажрибаси бор. Умид қиламанки, "Манчестер Сити" ҳам шундай даражага чиқа олади", - деди Пеп. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар