КХЛда Ўзбекистон клуби пайдо бўлиши мумкин

  • 16 март 2019, 13:50
  • 1 432
  • Спорт
  • КХЛда Ўзбекистон клуби пайдо бўлиши мумкин
    Континентал хоккей лигасида янги иштирокчи пайдо бўлиши мумкин - Ўзбекистон клуби. Бу 2022 йилги Олимпия ўйинларидан кейин содир бўлади. Аввалига, клуб Юқори хоккей лигаси (ВХЛ)да дебют қилади. Бу ҳақда КХЛ вице-президенти Виталий Прохоров маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

    «Ҳозирча бизда Ўзбекистонда ВХЛ жамоасини ташкил этиш режалари бор, у келаси мавсумдаёқ лигага қўшилади, - дея Прохоровнинг сўзларини келтирган Чемпионат.com. - Клуб тажриба орттириши керак, кейинчалик эса - Пекин Олимпиадасидан сўнг, КХЛ таркибига кириши мумкин».

    Унинг билдиришича, КХЛда ривожланиш стратегияси мавжуд ва назарий жиҳатдан Марказий Осиё дивизионида «Куньлунь», «Барис», Корея, Япония ҳамда Хитой жамоалари, шунингдек, Узоқ Шарқдан клублар иштирок этиши мумкин.

    » » КХЛда Ўзбекистон клуби пайдо бўлиши мумкин