date

«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» бугун Англия кубоги ярим финалига чиқиш учун майдонга тушади

«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» бугун Англия кубоги ярим финалига чиқиш учун майдонга тушади
16 март, шанба куни футбол бўйича Англия Кубогининг 1/4 финали баҳсларига старт берилади.
Англия премьер лигасида етакчилик қилаётган «Манчестер Сити» сафарда «Суонси»ни синовдан ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:20 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» мусобақанинг нимчорак баҳсида Англиянинг 3-дивизионида тўп сурадиган «Ньюпорт Каунти»ни мағлубиятга учратганди (4:1).

Шу куни Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» клуби меҳмонда «Вулверҳэмптон» билан баҳсга киришади. Беллашув тунги соат 00:55 да старт олади.

Таъкидлаш жоиз, «қизил иблислар» мазкур мусобақанинг 1/8 финалида Лондоннинг «Челси» жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

1. «Суонси»—«Манчестер Сити» 22:20
2. «Вулверҳэмптон»—«Манчестер Юнайтед» 00:55
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» бугун Англия кубоги ярим финалига чиқиш учун майдонга тушади