
Лас-Вегасда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати якунланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия вс спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тантанали ёпилиш маросимида мусобақанинг энг яхши қиз ва йигит иштирокчилари тақдирланди.
Қизлар ўртасида -64 кг вазн тоифасида иккита жаҳон рекордини ўрнатган ва учта олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик Кумушхон Файзуллаева мусобақанинг энг яхши атлети деб топилди.
Спортчига махсус совринни Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Тамаш Аян топширди.
АҚШдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистондан етти спортчи қатнашди ва уларнинг олти нафари шоҳсупага кўтарилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар