
«Барселона» клуби ҳали-хануз «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманни қўлга киритиш фикридан қайтгани йўқ.
Каталонлар франциялик футболчини ўтган ёзда сотиб олишга урингандилар, клуб бу сафар ҳам уни қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи.
Гризманнинг «Атлетико» билан 200 миллион товон пулига эга амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. Шу билан бир қаторда 2019 йилнинг июнига қадар 120 млн евролик товон пули амалда бўлади.
Футболчининг ўзи ЕЧЛдан чиқиб кетгач мадридликлар сафидаги келажагига шубҳа билан қарамоқда.
«Барселона» эса Гризманнинг вакиллари билан музокараларни бошлаб юборган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар